1 Декабр 2022 йил 468

Шаҳрихон туманида сотиш учун сақланаётган пиротехника воситалари аниқланди

Шаҳрихон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологининг маълумотига асосан, жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:00ларда Шаҳрихон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Тнинг кўрилиши тугалланмаган ҳовли уйи кўздан кечирилганида, яшаш хонадонининг хаммомидаги кир ювиш машинасининг ичида Т.Қнинг жияни Шаҳрихон туманида яшовчи, Шаҳрихон туман ХТБга қарашли 6-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 2005 йилда туғилган вояга етмаган Т.А тегишли бўлган 12 та қутида “Соловой розойник”, 230 та қутида “Трения” ва 940 та қутида “Британик” номли жами бўлиб 1182 та қутида Қирғизистон республикасида ишлаб чиқарилган пиротехника воситаларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech