16 Май 2022 йил 342

Шаҳрихон туманида «Хонадонбай», «Оилабай» ва «Фуқаробай» ишлаш тамойили асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йилнинг 31 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган «2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича» Қўшма Дастур асосида шаҳар-туманларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу Қўшма Дастур ҳамда шу йилнинг 05 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Б.Т.Абдуллаевнинг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ, ХПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Г.А.Абдувохидова бошчилигида Шаҳрихон туманида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 11-12 май кунлари Шаҳрихон туманида «Хонадонбай», «Оилабай» ва «Фуқаробай» ишлаш тамойили асосида келгусида хотин-қизлар, оила-турмуш доирасидаги жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва омилларини эрта аниқлаш ва олдини олиш, маҳаллаларда уйма-уй юриб профилактик тадбирлар ўтказиш мақсадида 76 та ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, уларга қўлланмалар берилиб, бириктирилган маҳаллаларга юборилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech