7 Июн 2022 йил 973

Шаҳрихонда ОИВ инфекцияси касаллигини қасддан юқтириб юрган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚБ, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Шаҳрихон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Шаҳрихон тумани фуқароси эркак С.М Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган бўлиб, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Мазкур огоҳлантиришларга қарамасдан фуқаро С.М аёллар Бўстон туманида яшовчи М.Д, Шаҳрихон туманида яшовчи Ю.Шлар билан бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб ОИВ инфекциясини юқтирганлиги аниқланди. Шунингдек, Булоқбоши туманида яшовчи аёл Р.Н билан ҳам бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech