Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди
Мамлакатимизда спортга қаратилаётган катта эътибор туфайли ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам турли мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқдалар. Бундай натижаларга эришишда эса ходимлар ўртасида соғлом рақобатга асосланган, якка ва жамовий турдаги спорт беллашувларини мунтазам ўтказилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида 28 июль куни Шаҳрихон тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда ғолиблик учун 6 жамоа ўзаро баҳс олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунида фаол иштирок этган ходимлар ва ғолиб жамоага бўлим бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати