19 Ноябр 2020 йил 846

Шаҳрихон тумани ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар

Пандемияга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамоат тартибини сақлашда мардлик ва жасорат кўрсатган Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлимининг 15 нафар ходими “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур  кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, коронавирус пандемиясининг олдини олиш, унга қарши курашиш ва халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.

Шу сабабли ҳам касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати муносиб эътироф этилмоқда.  Тақдирланган ходимлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech