Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро марҳум отасидан қолган ов қуролини ихтиёрий равишда топширди
2021 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида, Шаҳрихон тумани, Оқ тўнлик МФЙ да яшовчи фуқаро Машрапов Ғайратжон Махаматжонович ўзининг яшаш хонадонидан марҳум отаси, Машрапов Махаматжонга тегишли бўлган, 1960 йилда ишлаб чиқарилган, ИЖ-17 русумли, 16 калибрли, 1 қувирли, № Г 20150 рақамли ов қуролини топиб олиб, ўз ихтиёри билан вилоят ИИБга тақдим қилди.
Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати