23 Ноябр 2021 йил
628
Шаҳрихон туманида “Playsation 4” қурилмасини ўғирлаганлар жиноий жавобгарликка тортилди
2021 йил 5 ноябрь куни соат 16:20 ларда Андижон шаҳрида яшовчи М.Б ва С.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Шаҳрихон туманида яшовчи Т.С.га тегишли “Playstation” ўйингоҳига киришган ва у ердан нархи 3.000.000 сўмлик “Playstation 4” қурилмаси ҳамда 2 дона пультларини ўғирлаб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати