Шаҳрихон туманида тазйиққа учраган аёлларга ҳимоя ордерлари берилди
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган. Оилада тазйиққа учраган аёлларга "Ҳимоя ордери" берилиши белгиланган. Бу борада Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Шаҳрихон тумани, Бувайдо МФЙда яшовчи оилавий низоланган фуқаро М.Ю турмуш ўртоғи С.А га тазйик ва зўравонлик содир этганлиги учун келгусида улар ўртасида оила ва турмуш доирасида оғир ва ута оғир жиноятларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида профилактик ишлар олиб борилиб, туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори капитан Ф.Алёров ва ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор С.Маматкуловалар томонидан ҳимоя ордери берилди.
Шунингдек, туманнинг Тегирмонбоши МФЙда яшовчи низоланаётган оила Н.О ва кизи Х.Н.га ҳамда Терактаги МФЙда яшовчи фуқаро М.О ва М.Д.ларга ҳам тазйик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш максадида ҳимоя ордерлари берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати