Шаҳрихон туманида ўтказилаётган “Зарбдор ўн кун” тезкор-профилактик тадбири доирасида пробация назорати остидаги шахслар билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Шаҳрихон тумани ҳудудида ўтказилаётган “Зарбдор ўн кун” тезкор-профилактик тадбири доирасида туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни янада фаоллаштириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, тадбирга жалб этилган вилоят ИИБ Пробация бошқармаси ва туман Пробация гуруҳи масъул ходимлари томонидан жами 155 нафар ҳисобда турган назорат остидаги шахслар билан профилактик ишлар олиб борилиб, 62 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган назоратдаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 36 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларга амал қилаётганлиги бўйича яшаш хонадонларида тунги текширувлар олиб борилди. 2 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга амал қилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Шунингдек, 4 нафар шартли ҳукм қилиш жазосига тайинланган ҳамда 14 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган жазоси тайинланганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Олиб борилган профилактик суҳбатлар давомида назорат остидаги шахсларни қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик огоҳлантирув суҳбатлари олиб борилди.
Шаҳрихон туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазосига амал қилмай, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган 1 нафар фуқаронинг жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштириш бўйича жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судига тақдимнома киритилди.
Ҳозирда назорат остидаги шахслар билан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати