17 Феврал 2022 йил 403

Шаҳрихон туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан “Зарбдор ўн кун” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 16 февраль кунидан Шаҳрихон туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан “Зарбдор ўн кун” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.Тадбирга жами 90 нафар ходимлар жалб этилиб, бир қатор ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, туманда мавжуд жами 295 та объектлар текширилиб, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида 54 та учрашувлар ўтказилди. Туман ИИБда 78 нафар профилактик ҳисобда турган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.

Тадбир давомида ов қуролига эга бўлган 31 нафар овчиларни яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг ов қуролларини сақланиш ҳолатлари ўрганилди.

Жамоат жойларида содир этилаётган жиноятларни олдини олиш борасида 54 маротаба профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Шаҳрихон туманининг Муллабой, Вахим, Бувайдо ва Беш маҳалла маҳаллалари ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида қўшимча патруллик йўналишлари йўлга қўйилди.

Шунингдек, вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ сафарбарлик гуруҳларидан рейд тадбирига жами 10 нафар ЙПХ инспекторлари жалб этилиб, улар томонидан жами 97 та маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши натижасида 61 та автотранспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди. Улардан 46 нафари тегишли ҳужжатлари бўлмай туриб автомашина бошқарганлиги,  1 та маст холда бошқарганлиги, 13 та ойна тусини рухсатсиз қорайтирганлиги, 1 та  йўл ҳаракати хизмати ходимига бўйсунмаганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Пробация хизмати ходимлари томонидан Пробация назоратига олинган шахслар билан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 47 нафар ҳукм қилинган шахслар тегишли тартибда текширилиб, улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. 1 нафар маҳкумни жазоси оғирроқ жазо турига алмаштирилди.

ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, 2 та жиноят аниқланди.

Туман ИИБ МваФРГ ходимлари томонидан фуқароларга 30 та ID-карталар ҳамда 80 та хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди.

Текширув давомида ноқонуний яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар аниқланмади.

Ҳозирда туман ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech