14 Июн 2023 йил 460

Шахсий таркиб доимо руҳий қўллаб-қувватланади          

Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди масъуллари томонидан шахсий таркибни ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларни хизмат давомида юзага келиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатлардан ҳимоя қилиш мақсадида психодиагностика ўтказдилар.                                                                   

Шунингдек, жараёнда бошқарма масъуллари ва психолог-мутахассислар томонидан шахсий таркиб иштирокида стрессли вазиятлар ва ўз ҳаётини хавф остида қолдириш билан боғлиқ ҳолатларда ўзини тутиш, муомала маданиятини шакллантириш, низоли ҳолатларда йўл тутишнинг муҳим жиҳатларига оид мавзуларда маърузалар ўқилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech