30 Июн 2023 йил
652
Шахсий таркиб иштирокида тренинглар ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари шахсий таркибни ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларни хизмат давомида юзага келиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатлардан ҳимоя қилиш мақсадида психодиагностика ўтказдилар.
Шунингдек, жараёнда бошқарма масъуллари ва психолог-мутахассислар томонидан шахсий таркиб иштирокида тренинглар ўтказилди. Жараёнда ходимларни стрессли вазиятлар ва ўз ҳаётини хавф остида қолдириш билан боғлиқ ҳолатларда ўзини тутиш, муомала маданиятини шакллантириш, низоли ҳолатларда йўл тутишнинг муҳим жиҳатларига оид тушунчалар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати