19 Июл 2023 йил 455

Шубҳали шахснинг ёнидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди

Жорий йилнинг 13 июль куни вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор-тадбир ўтказилди.

Юксалиш кўчаси ҳудудидаги тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ.С шубҳали ҳаракатлари билан ходимларнинг эътиборини тортди. Шубҳали шахс тўхтатилиб, унга ёнидаги нарса ва буюмларни ўз ихтиёри билан тақдим этиши лозимлиги тушунтирилди. Жараёнда Қ.С дан оғирлиги 0.48 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech