Синовлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ муносиб ёшлар саралаб олинди
Ёшларни таълим муассасаларига ўқиш учун саралаш ҳамда тест синовларидан адолатли ўтказиш муҳим шартлардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан Андижон вилоятида ҳам “Темурбеклар мактаби”га ўқишга қабул қилиш жараёнлари юксак савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Андижон вилояти ИИБ ММИ ва КБХТ мутахассис-психологлари томонидан “Темурбеклар мактаби”га кириш истагида бўлган ёшлардан уларни психологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган тест синовлари олинди. Дастлаб номзодларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, номзодларнинг мантиқий фикрлаши ва математик амалларни қандай даражада ўзлаштирганлиги, характер хусусияти нормалари шаклланганлиги аниқланди. Якуний хулосага кўра синовлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ муносиб ёшлар саралаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати