Сотилаётган 2200 дона «Британик» номли пиротехника воситаси тўхтатиб қолинди
Шаҳрихон тумани ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи томонидан туман ҳудудида диний муҳит бақкарорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида, 1998 йилда Шаҳрихон туманида туғилган фуқаро С.М.ни Шатрихон тумани Марказий деҳкон бозори олдида жойлашган “Титаник” савдо мажмуаси олдида Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган пиротехника воситаларини олиб келиб сотаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Олинган маълумот бўйича олиб борилган тезкор тадбирлар давомида С.М ушланиб, унинг ихтиёрида бўлган 40 дона қутидаги жами 2200 дона «Британик» номли пиротехника воситалари икки нафар холислар иштирокида келгусида текшириб кўришлик мақсадида туман ИИБ ихтиёрига олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати