Сумкага яширилган “оғу”
2023 йилнинг 13 июнь куни соат 21:00ларда Булоқбоши тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хўжаобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Н.А.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашина ва унинг салонида бўлган фуқароларнинг ёни кўздан кечирилганда Булоқбоши туманида яшовчи аёл А.Г.га тегишли сумка ичидан оғирлиги 243,58 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Г процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати