7 Феврал 2023 йил 344

Танишининг пулларини талончилик йўли билан қўлган киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 5 февраль куни соат 21:00 ларда Марҳамат туманида яшовчи 1996 йилда туғилган К.О таниши Фарғона вилоятида яшовчи 1989 йилда туғилган К.Т бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашинасини йўлини тўсиб, унинг 3.800.000 сўм пулларини талончилик йўли билан олиб, воқеа жойидан кетиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида К.О ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech