28 Декабр 2022 йил 315

Темир дарвоза ясаб беришликни айтиб фирибгарлик содир этган шахс энди қонун олдида жавоб беради

Фуқаро А.А 2022 йил 25 май куни соат 10:43 ларда ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Т.Б.нинг ишончига кириб, унга рельсли темир дарвоза ва дарвоза учун соябон ясаб беришлигини айтиб, дастлабки тўлов сифатида 6.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини, шунингдек, 29 июнь куни дарвоза соябонини тайёрлаш учун 6.480.330 сўмга тенг миқдордаги 600 АҚШ доллари жами 12.480.330 сўмга тенг миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, фуқаро А.А.га Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилинган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун Балиқчи туман прокуратурасига тақдим этилган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech