26 Феврал 2021 йил 741

Тезкорлик - хизмат самарадорлиги омили

“Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига келиб тушаётган жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни терговга қадар текшириш якунлари бўйича қабул қилинадиган жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 1 февраль кунги қўшма қарорининг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш борасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида бир қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

Хусусан, ушбу қўшма қарорнинг аниқ ва бир ҳилда ижро этилишини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Ташкилий бошқарма масъул раҳбарлари томонидан шаҳар ва туман ИИБ Навбатчилик қисми ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимларига ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Маълумки, 2021 йил 19 февраль кунидан бошлаб, Андижон вилоятида жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва қайд этишнинг автоматлаштирилган “102” ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилди.Ўқув машғулотлари давомида ходимларга Андижон вилояти ИИБнинг “102” ягона телефон рақами бўйича келиб тушаётган жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни терговга қадар текшириш якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорлар бўйича тушунчалар берилиб, савол-жавоб тариқасида ўтказилиб келинмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ  Ахборот хизмати

Text to speech