18 Январ 2023 йил 393

Тилла-тақинчоқ ўғриларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 13 январидан 14 январь кунига ўтар кечаси Андижон шаҳрида яшовчи Ш.А ва М.Ш.лар ўзаро жиноий тил бириктиришиб, Чаманзор кўчасида яшовчи Х.О.нинг уйига ғайриқонуний равишда киришиб, ётоқхонасидан жами нархи 46.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech