17 Декабр 2020 йил 679

“Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди

Андижон вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида пиротехника воситаларининг олди-соттиси билан боғлиқ бир қатор ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 14 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ходимининг берган маълумоти асосида, Марҳамат тумани ИИБ ЖҚБ ходими ҳамда ҳудудий профилактика инспектори  томонидан туманинг Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро И.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 600 қутида жами 36 минг дона "Британик" номли Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган пиротехника воситалари чора кўришлик учун Марҳамат тумани ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech