12 Май 2023 йил
379
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг маънавият маршрути «Жомеъ» меъморий мажмуаси ҳамда Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бўлди
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари «Жомеъ» меъморий мажмуаси ҳамда Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрдилар. Бу ерда улар вилоятимиз ўтмишдаги тарихи, юксалиш поғоналари, ва ўзлари учун қизиқарли бўлган буюмлар ва асори атиқаларни кўздан кечиришди ҳамда шу каби қизиқарли маълумотлар билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати