19 Май 2021 йил 503

“Тун” тадбири давомида Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ Пробация бўлими ҳисобидаги турган шахслар яшаш хонадонларида текширилмоқда

Андижон шаҳри ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш мақсадида “Жиноятдан ҳоли шаҳар” зарбдор 10 кунлиги тадбирлари жараёнида Андижон шаҳар ИИОФМБ Пробация бўлими ҳисобидаги Озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни суд томонидан қўйилган чекловларга қай тарзда амал қилаётганликларини текшириш мақсадида, Пробация ходимлари томонидан “Тун” тадбирлари ташкил этилди.

Ўтказилган 3 кунлик тунги тадбирлар жараёнида, Андижон шаҳар ИИОФМБ Пробация бўлими назоратидаги 199 нафар озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг 157 нафарининг яшаш хонадонларига тунги вақтларда бориб текширилди.

Текширув жараёнида 10 нафар назоратдаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай келаётганликлари аниқланиб, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бу борадаги профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.    

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech