11 Ноябр 2021 йил
530
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2021 йил апрель ойида фуқаро М.М. Андижон туман Найман МФЙда яшовчи Н.Қ.ни алдаб ишончига кириб, Андижон тумани “Оқ-ёр” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан олиб беришини ваъда қилиб, уйнинг дастлабки тўлови сифатида 2.600 АҚШ долларини олган. Якунда эса унга ҳеч қандай уй олиб бермасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати