18 Июл 2023 йил
380
Уйининг томида таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлигини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Избоскан тумани ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида Тўрткўл маҳалласида яшовчи Г.Н.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Тадбир давомида уйининг том қисмида оғирлиги 49 граммни ташкил қилган таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлигини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати