Улуғнор тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан умумтаълим мактабларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда
Улуғнор тумани ИИБ бошлиғи Х.Абдураҳмонов ташаббуси билан сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларида “Иккита тил битта ҳунар” шиори остида давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Унда рус тили, инглиз тили ҳамда технология фанлари ўқитувчилари иштирокида ўқувчиларни чет тилларида қанчалик билимга эга эканликлари, шунингдек бўш вақтларида қандай ҳунар билан машғул бўлишлари баҳоланмоқда.
Жумладан, суҳбат давомида ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан ёшларга гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг зарарли оқибатлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб бориляпти.
Ўтказилаётган бу каби давра суҳбатларидан кўзланган асосий мақсад ёшларни фойдали машғулотларга доимий жалб қилиш ва энг асосийси улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олишдир.
Ҳозирда бу каби профилактик ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати