19 Июн 2021 йил
534
Улуғнор тумани ИИБ ходимлари томонидан аҳоли орасида ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг тегишли кўрсатмасига асосан ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш мақсадида Андижон вилоятининг барча туман-шаҳарларида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Улуғнор туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан савдо дўконлари ҳамда бошқа жамоат жойларида содир этилган ўғирлик ва фирибгарлик билан боғлик жиноятларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида жиноятчиликка қарши муҳит яратиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларга тарғибот буклетлари тарқатилмоқда.
Ҳозирда бу борадаги профилактик ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати