Улуғнор туманида Андижон вилояти 3-секторининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Сайёр қабулни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Т.Рахманов ўтказди.
Қабулда 22 та турли масаладаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Хусусан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам олиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 4 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати