Улуғнорда 77 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи Улуғнор туманидаги қаровсиз ҳолда турган боғдорчилик фермер хўжаликларига қарашли ер майдонлари ҳамда аҳоли томорқаларини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида аниқланган қаровсиз ер майдонлари туманда истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларга экин экиш учун вақтинча ажратиб берилди.
Жумладан, Оқ-олтин массиви худудида жойлашган “Идрис бобо ёнғоқлари” фермер хўжалигига қарашли 4,2 гектар боғдорчилик учун ажратилган ер майдонига экин экилмаганлиги сабабли, шу куннинг ўзида экин экиб фойдаланиш учун Улуғнор тумани, Шаҳриобод ва Бобур МФЙларда истиқомат қилувчи ишсиз юрган 13 та оилага 35 сотихдан вақтинчаликка бўлиб берилди.
Шунингдек,Улуғнор тумани, Шаҳриобод МФЙда яшовчи Жўраев Нуриллога тегишли 25 сотих, Хусаенов Абобакирга тегишли 20 сотих, Райимов Жамолдинга тегишли 20 сотих жами 65 сотих томорқа майдонлари узоқ вақтдан буён фойданилмай келинаётганлиги аниқланиб, ушбу томорқа экин майдонлари 15 та оилага экин экиб фойдаланиш учун вақтинчалик ажратиб берилди.Бунинг натижасида 28 та оиладаги 77 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати