6 Декабр 2021 йил 505

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда фуқаронинг ёнида “ГАШИШ” борлиги аниқланди  

2021 йил 3 декабрь куни соат 19:30 ларда Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи У.С. Қорасув шаҳар, Пахтачи МФЙ ҳудудида ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан 2 дона “Лирика” таблеткалари ва целлофан пакетга солинган оғирлиги 0,32 грамм “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ҳамда далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech