Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилмоқда
2022 йил 10 январь куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар билан давра суҳбати ташкил этилди. Дастлаб, йиғилганлар карантин қоидаларига жиддий эътибор қаратиш бўйича огоҳликка чақирилиб, уларга тиббий ниқоблар тақдим этилди.
Суҳбатнинг асосий қисмида юртимизда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича сўз борди. Барча ҳодисаларга батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, мазкур ҳолатлар бўйича тайёрланган, янада тўлиқ маълумотлар ҳамда воқеага оид тасвирлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди.
ЙҲХБ инспекторлари суҳбат иштирокчиларини йўл қоидаларига амал қилишга, тезликни оширмаслик, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқармаслик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг ҳар бирини оиласи ва яқинлари кутишини, уларнинг бағрига саломат етиб боришлари ҳаммасидан муҳим эканини эслатиб ўтдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати