Қўрғонтепа тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди
“Зарбдор ойлиги” доирасида шу йилнинг 05 март куни Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди ҳамкорлигида сайёр суд ўтказилди. Ўтказилган суд жараёнида Қўрғонтепа тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган 4 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган назорат остидаги шахслар ҳамда 1 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан озод этилди.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, жазо ўташ тартиб қоидаларини амал қилмай келаётган 1 нафар назорат остидаги шаҳсга нисбатан тайинланган суд ҳукми оғирроқ турдаги жазо яъни озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилди. Озодликни чеклаш жазосини ўташдан бўйин товлаган, суд томонидан белгиланган мажбуриятларни бажармай келаётган 1 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати