20 Ноябр 2020 йил 782

Қўрғонтепа тумани ИИБ томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Қўрғонтепа тумани ИИБ ташаббуси билан туман бўйлаб жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тунги рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман ИИБ раҳбарияти томонидан ҳар бир ҳудудга алоҳида гуруҳ бириктирилиб, тумандаги видео ўйингоҳлар, турли кўнгилочар  масканлар фаолияти, спиртли ичимликлар дўконлари ва бошқа турдаги жойлар мавжуд тартибларга асосан назоратдан ўтказилиши, карантин тартибларига амал қилишни тартибга солиш ҳамда бемақсад кўчада бўлган фуқароларни рўйҳатдан ўтказиш белгилаб берилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 50 дан ортиқ фуқаролар, асосан ўсмирлар ва белгиланган вақтда кунлик фаолиятини тугатмаган спиртли ичимликлар дўконлари эгалари, шу жумладан дўконда бўлган ҳаридорлар, мақсадсиз кўчада бўлган фуқаролар  тегишли тартибда огоҳлантирилдилар. 

Шунингдек, қўшимча равишда озиқ-овқат савдо дўконлари эгалари бўлган тадбиркорлар, ИИБ масъуллари томонидан кузатув камерасидан фойдаланган ҳолда фаолият кўрсатишга ва қўриқлаш хизматидан фойдаланишга чақирилди.

Бу каби назорат тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech