7 Октябр 2021 йил 895

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан велосипед ўғирлиги фош этилди

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 11:30 ларда фуқаро Ғ.К  туманнинг Хонкўча МФЙ, Андижон кўчасида жойлашган "Ишонч" дўконлар тармоғи туман филиалига тегишли бўлган нархи 1.700.000 сўмлик велосипедни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: