Қўрғонтепа туманида «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муносабати билан кенг қамровли тадбирлар ўтказилди
«Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муносабати билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев томонидан тасдиқланган режага асосан бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник И.И.Файзуллаев масъуллигида Қўрғонтепа туманида тадбир ташкил этилди.
Тадбир олдидан тумандаги барча масъул корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида хизмат олди йўриқнома ўтказилиб, профилактик тадбирлар аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ тезкор-профилактик тадбирлар йўналишида олиб борилди.
Шунингдек, криминоген мураккаб бўлган «Янги ҳаёт», «Янги қўрғон» ва «Юксалиш» маҳаллаларига бориб, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати