15 Июн 2023 йил
462
Қўрғонтепа туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган ҳамда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
2023 йилнинг 1 июнь куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Қутқар МФЙда яшовчи Ў.С.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, томорқасига 22 туп “наша” ўсимлигини парвариш қилаётганлиги ҳамда оғирлиги 4,17 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати