14 Июл 2021 йил 665

Қўшмачилик фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 21:30 ларда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ туманида рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида ижарада яшовчи фуқаро И.М шу жойда фоҳишахона ташкил қилиб, Фарғоналик  М.Т.ни 100.000 сўм пуллар эвазига шаҳвоний хирсларини қондириш мақсадида келган мижозларга қўшиб бериш орқали даромад топаётганлиги аниқланган. Воқеа жойидан далилий ашё сифатида 100.000 сўм пуллар олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ  ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  шу йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech