13 Июл 2021 йил 566

Қўшнисининг компьютерини ўғирлаганлар аниқланди

Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 25 июнь куни соат 15:00 ларда  шу туманда яшовчи А.А ва Р.А.лар қўшниси Х.Ё.нинг яшаш хонадонида хеч ким йўқлигидан фойдаланишиб, у ердан 1 дона “Леново” русумли ноутбук компьютерни ўғирлаб кетишганлиги, шунингдек,   ушбу компьютер аппаратини сотишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech