Ўқувчи ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини олдини олишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 4 май куни Қўрғонтепа туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими етакчи мутахассиси С.Исмоилов ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар ёш авлодни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш, интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш масалаларига тўхталиб, унга қарши курашишда барча, айниқса, ёшлар фаол бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, бугунги кунда ёшларнинг диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлаётган асосий омиллар туб илдизигача таҳлил қилиниб, уларнинг аччиқ қисмати акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.
Учрашувда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
Ҳозирда бу каби тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати