12 Июн 2023 йил
1690
Уй сотган шахс фирибгар бўлиб чиқди
С.Н ўзига олдиндан таниш бўлган К.Ж.га Избоскан туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг тўртинчи қаватида жойлашган 2 хонали уйни 7.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, мазкур пулларни Ж.К.дан олганидан сўнг уйни унинг номига расмийлаштириб бермасдан, қўлга киритилган пулларини шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати