15 Ноябр 2021 йил 436

Андижон шаҳрида уяли алоқа воситасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 21:30 ларда Андижон туманида яшовчи фуқаро Й.Э Андижон шаҳри 3-кичик даҳада жойлашган “Троя” кафеси ёнида фуқаро А.Л.нинг ишончига кириб, ундан фойдаланиш учун “Редми-4X” русумли телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан олган ҳамда уяли алоқа воситасини қайтариб бермасдан воқеа жойидан кетиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Қонунларга беэътибор бўлмаган инсон ҳеч қачон фирибгарлик ҳолатга тушиб қолмайди. Очиғи, фирибгар қўшнимиз ёки дўстимиз бўлиши ҳам мумкин. Бироқ лоқайд бўлмасдан ўз вақтида ана шундай шахслар қилмишига чек қўйилишига ҳисса қўша олсак, аввало, бир кишини кутилмаган талафотдан қутқариб қоламиз, энг муҳими, фуқаролар осойишталиги ва жамиятимиз равнақига ҳисса қўшган бўламиз.  Фирибгардан огоҳ бўлинг! 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech