3 Март 2022 йил 387

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Шаҳрихон туманида янги ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этди

Китоб билим калити, улкан маънавий озуқадир. Мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, уларда мутолаага бўлган иштиёқни ошириш, келажагимиз эгаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада белгиланган чора-тадбирлар доирасида Шаҳрихон туманида янги кутубхона ташкил этилди. Янги зиё маскани фондини бойитиш мақсадида туман фаоллари, зиёлилар вакиллари томонидан китоб акцияси ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ички ишлари вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов китобнинг инсон камолотидаги ўрни, бу каби кутубхоналар ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди. Акция асносида меҳмонлар ва барча иштирокчилар томонидан янги кутубхонага китоблар совға қилинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech