Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Андижон академик лицейида Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Андижон академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни академик лицей директорнининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Н.Қаюмов кириш сўзи билан очиб берди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини таъкидланиб, йиғилганларнинг барчаси байрам билан муборакбод этилди.
Шунингдек, Республика фан олимпиадалари шаҳар босқичи ҳамда "Конституция-бахтимиз қомуси" мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шундан сўнг ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган адабий композициялар, видеороликлар, конституциямизни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Барча чиқишларда қомусимизнинг халқчиллиги, дунё Конституциялари ичида нуфузга эга эканлиги эътироф этилди. Ахборот-ресурс маркази томонидан китоб кўргазмалари ҳам ташкил қилинди.
Бундан ташқари гуруҳлар томонидан мавзуга оид деворий газеталар тайёрланди. Тадбир якунида " Конституция-бахтимиз қомуси" тадбирида фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчилар ташаккурнома билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати