“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!”концептуал ғояси мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 05 июнь куни Андижон Давлат Университетида вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!”концептуал ғояси мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Я.Мехмонов, ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими бошлиғи А.Исақов, вилоят ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси О.О.Юлдашевлар иштирок этишди. Дастлаб хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб хато йўлни танлаган ва аксинча хизмат қасамёдига содиқ қолиб ўз бурчини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар фаолиятига бағишланган таъсирчан видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг, тадбирга йиғилган ота-оналар билан ҳамиша фарзандларининг қилаётган ишларидан, ҳаракатларидан хабардор бўлишлари, порахўрлик-тамагирлик ёки бошқа турдаги эгри йўлларга кириб кетмасликлари учун ўзларининг панд-насиҳатларини аямасликлари юзасидан атрофлича мулоқот олиб борилди.
Шунингдек, ходимларга хизмат пайтида қонун доирасидан четга чиқмаслик, фуқароларга хушмуомала муносабатда бўлиш, қўпол хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари яна бир бор тушунтирилиб ўтилди.
Учрашув якунида ўз хизмат вазифасини виждонан адо этиб сафдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари тақдим этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ фуқароларга ҳамда 16 ёшга тўлиб биринчи маротаба Ўзбекистон Республиикаси фуқаролик паспортига эга бўлган ёшларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати