«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди
Ички ишлар органлари ходимларини миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Машғулотлар давомида шахсий таркибнинг сафда ҳаракатланиш ва саф амалларини бажариш кўникмалари оширилди. Шунингдек саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат ва жанговар шайлиги билан бир қаторда хизмат кийимидан фойдаланиш тартиби ҳам текширилди.
Айтиб ўтиш жоизки, бу каби саф кўриклари ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай вазиятда ҳам хизматга шай туришларини таъминлайди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати