27 Август 2022 йил
370
«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарси бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБнинг маърифат залида бўлиб ўтаётган «Маънавият ва маърифат» дарсининг аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.
Шундан сўнг кун тартибига асосан «Қатағон қурбонлари – Истиқлол фидойилари» мавзусида Андижон давлат университети, Тарих факультети, Ўзбекистон тарихи кафедраси Доценти Ҳошимов Сойибжон томонидан ходимларга маъруза қилинди.
Дарс давомида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга моддий ёрдам пуллари топширилди.
Ходимларнинг маънавий ва маърифий салоҳиятини юксалтириш мақсадида видеоролик ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «ТАҲЛИЛНОМА» кўрсатуви намойиш этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати