5 Феврал 2021 йил 617

Вояга етмаган шахсларга ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати бўйича сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 04 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд муҳокамасида, 2021 йилнинг январь ойида Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган Андижон шаҳар ҳудудида ноқонуний равишда вояга етмаган шахсларга диний таълимдан сабоқ бериш ҳолати юзасидан, махсус рухсатнома олмасдан туриб диний билим бериб келаётган 4 нафар фуқароларга нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллари кўриб чиқилди.

Сайёр суд мажлиси якунида фуқаролар Х.С А.Р ва Х.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддаси билан 10 суткадан, Ғ.У.га эса 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech