27 Январ 2023 йил 406

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботи тингланди

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Б.Исмановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ҳисоботи тингланди.

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунига асосан ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни  олдини олиш борасидаги тадбирлар юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада, ички ишлар органларига кўмаклашувчи тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда мониторинг қилган ҳолда ўрганиб борилиши ва муҳокама қилишини лозимлигига тўхталиб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech