11 Октябр 2022 йил 337

"Халқаро қизлар куни" муносабати билан ИИВ Андижон академик лицейига янги қабул қилинган ўқувчи қизлар вилоят ИИБда ташкил этилган “Шон-шараф” музейи ва хотира майдонига ташриф буюрдилар

11-Октябрь "Халқаро қизлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон академик лицейига янги қабул қилинган ўқувчи қизлари Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига ташриф буюрдилар. Унда ҳарбий хизматчилар ва  ўқувчилар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари бошқармада ташкил этилган хотира майдонида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар ёд этилди. Шундан сўнг эса улар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech