14 Июн 2023 йил 364

Хитойдан тикув машинасини сотиб олиш учун 15 минг АҚШ доллари олган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон шаҳрида яшовчи М.А тошкентлик Б.А.ни алдаб, осонгина ишончига киради ва Хитой Халқ Республикасидан тикув машиналари олиб келиб, сотиш эвазига олган пулларини қайтаришлиги хусусида айтади.

Якунида ҳожатбарор Б.А.дан 15.000 АҚШ долларини олиб, ушбу маблағ эвазига тикув машиналарини мамлакатимизга келтирди. Бироқ М.А тикув машиналарини сотиб юборган бўлса-да, пулларни Б.А.га қайтариб бермасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech